Поиск
RUUZ

Общество

Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига виза режимини жорий этишга чақирди

Сергей Миронов Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консуллиги ўзбекистонликларни ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирганидан кейин шундай баёнот берди.

160views0replies
0

x.com/mironov_ru

Россия Давлат думаси депутати, «Справедливая Россия» фракцияси раҳбари Сергей Миронов Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги фуқароларни Россия армиясида хизмат қилмасликка чақиргани сабабли Ўзбекистон билан виза режимини жорий қилиш лозимлигини айтди.  
“«Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги Ўзбекистон фуқароларини Россия армияси сафларига қўшилмасликка чақирди. Нега улар сизни оналик учун суюнчи пулини олмасликка ундамади? Бошқа имтиёзлардан фойдаланиш мумкин, лекин сизни боқаётган мамлакатни ҳимоя қилиш мумкин эмас. Виза режими билан ҳаммаси ҳал бўлади! Бундай «фуқаролар» бизга керак эмас", - деб ёзади Сергей Миронов Х'даги саҳифасида.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров россиялик депутатнинг сўзларига жавоб қайтарди.
“Ўзбек халқ ўлдириш билан эмас, ҳалол меҳнат билан кун кечирадиган халқ. Россияни эса Мироновнинг ўзи, унинг ўғиллари, куёвлари ва набиралари ҳимоя қилиши керак”, — деб ёзди у Telegram'даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Украинадаги жанговар ҳаракатларда Россия томонида қатнашган ўзбекистонлик 56 ёшли эркак 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар берган эдик.
160views0replies
0

Комментарии