ФВВ хабарига кўра, 19 октябрь куни 17:07 да Фарғона вилояти Тошлоқ тумани "Найманбўстон" МФЙда яшовчи фуқаронинг бошқарувида бўлган Damas эҳтиётсизлик оқибатида Фарғона каналига тушиб кетганлиги ҳақида ФВБга хабар тушган.
Хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинди. Автомобилда ҳайдовчи билан бирга икки нафар вояга етмаган фарзанди бўлган. Ҳайдовчи ва унинг икки нафар фарзанди автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган.
Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.