Поиск
RUUZ

Общество

2025 йилдан автобусларда йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилишдан воз кечилади — Транспорт вазири

Эндиликда бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади.

142views0replies
0

UzNews.uz

Қайд этилишича, Ўзбекистонда автобусларда 2025 йил 1 январдан йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилишдан воз кечилади. Бу ҳақда Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Daryo.uz'га маълум қилди.
“Бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади. Аксарият бекатларга инфокиосклар ўрнатилади. Ҳозир бу тажриба Тошкент шаҳрида синовдан ўтказиляпти. Барча автобусларга шу ҚР-кодларни ўқий оладиган девайслар ўрнатилади. Улар ўрнатилгач, табиийки кондукторлар ишламайди. Сабаби нақд пулни йиғиш эҳтиёжи қолмайди”, - деди вазир.
Шу билан бирга, вазирлик раҳбари янги бруто шартнома тизими ҳақида ҳам маълумот берди.
“Бу тизимда жамоат транспорти хизматини кўрсатадиган операторларга пул тўлови йўловчиларни ўз вақтида манзилига етказиб қўйгани учун амалга оширилади”, деди Илҳом Маҳкамов.
Вазирнинг таъкидлашича, яқин истиқболда 1 294 та автобус сотиб олиш режалаштирилган бўлиб, асосий эътибор Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида электробуслар ҳаракатига қаратилади. 2030 йилгача автобуслар сонини 5 000 тага, электробуслар сонини 2 000 тага етказиш мақсад қилинган. Шаҳарлар ва туманлар жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, жамоат транспорти тизимларини автоматлаштириш, ҳудудларда автоматлаштирилган диспетчерлик назорати ва мониторингини жорий этиш ҳамда йирик шаҳарларда жамоат транспорти учун махсус йўл бўлакларини яратиш устида иш олиб борилмоқда.
142views0replies
0

Комментарии