Кеча Тошкентда Nexia-3 ва Spark автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Жорий йилнинг 19 октябрь куни соат 00:30 атрофида Чилонзор тумани Муқимий-Чилонзор кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи 2001 йилда туғилган А.Ж. бошқарувида бўлган Nexia-3 ва ҳайдовчи 1998 йилда туғилган А.К. бошқарувида бўлган Spark автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ушбу ЙТҲ натижасида Nexia-3 ҳайдовчиси ва йўловчиси 2001 йилда туғилган Т.Б. ҳамда Spark ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.