Поиск
RUUZ

Криминал

“Тошкент” халқаро аэропортида 13 дона “Iphone 16 Pro Max” телефонини яширинча олиб кирган шахс ушланди

Фуқаро ушбу телефонларни Абу-Дабидан келаётган йўловчиларга бериб, аэропортдан ноқонуний ўтказган.

91views0replies
0

Жорий йилнинг 17 октябрь куни ИБК Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан “Тошкент” халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда тезкор-тадбир ўтказилган.
Маълум қилинишича, фуқаро кутиб олиш жойида йўловчиларга берилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда уяли алоқа воситаларини божхона чегарасидан ўтказиб, сўнг уларни аэропорт ҳудудида кейинчалик ноқонуний тарзда йиғиб олишни мақсад қилган.
Натижада Абу-Дабидан учиб келган бир нечта йўловчилар томонидан божсиз олиб кириш нормаси доирасида олиб кирилган жами 13 дона “Iphone 16 Pro Max 256GB” русумли уяли алоқа воситаларини йиғиб олиб, аэропорт ҳудудини тарк этаётган вақтида тўхтатиб қолинган.
Маълумот ўрнида, ушбу телефонларнинг умумий тахминий қиймати 235 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
91views0replies
0

Комментарии