Маълум бўлишича, Мирзо Улуғбек туманидаги “Ўзбекистон овози” кўчаси 7/24 кўчага айланиб, кўчанинг инфратузилмаси ўзгариб, аҳолига, йўловчиларга ва албатта шаҳарсозлик нормаларига тўла мос тушадиган масканга айланмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Шу муносабат билан бугун, 18 октябрь куни соат 14:00дан бошлаб, 20 декабрь санасига қадар, “Ўзбекистон овози” кўчасининг Шаҳрисабз кўчаси билан кесишмасидан, “Ўзбекистон овози” кўчасининг Истиқлол кўчасига қадар қисми вақтинча автоуловлар ҳаракати учун ёпилади.
"Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз",- дейилади хабарда.