• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 18 октября 2024

Фарғонада 44 та "Iphone 16 ProMax" телефонларни ноқонуний олиб кирган шахс ушланди

Фуқаро бошқарувидаги Lacetti автомашинаси кўздан кечирилганда дастлабки қиймати 900 млн сўмлик уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

209
0
Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  орган ходимлари томонидан Фарғона туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида фуқаро бошқарувидаги Lacetti автомашинаси тезкор кузатувга олиниб, ушбу туман ҳудудида тўхтатилиб белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дастлабки қиймати 900 млн сўмлик жами 44 дона "Iphone 16 ProMax" уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

209
0