Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 10 октябрдаги ҳал қилув қарори билан Digital university масъулияти чекланган жамиятига 2022 йил 13 сентябрда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун берилган 038673-сонли лицензия бекор қилинди.
Қайд этилишича, суд МЧЖ лицензия талаб ва шартларига амал қилмаганлиги учун мазкур қарорга келган.
IDU (Халқаро рақамли университет) 2021 йилда Тошкентда ташкил этилган. Университет инновацияларга ва рақамли иқтисодиёт учун мутахассислар тайёрлашга қаратилган замонавий таълимни таклиф қилди.