• 11 775 сум
    9.71
  • 13 588 сум
    1.8
  • 139 сум
    -0.18
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 775 сум
    9.71
  • 13 588 сум
    1.8
  • 139 сум
    -0.18
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 17 октября 2024

Тошкент вилоятида 1 ёшли қизча ҳожатхонага тушиб кетди

Ҳодиса тафсилотлари ва қизчанинг аҳволини ФВВ очиқлади.

1204
0

Бугун, 17 октябрь куни соат 11:44 да Тошкент вилояти Оққўрғон тумани “Бирлик” маҳалласида жойлашган новвойхоналарнинг бири ҳовлисидаги ҳожатхонага 2023 йилда туғилган қизча эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли тушиб кетган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан қизчани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.

"Сўнгра қизалоқ малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилди", дейилади хабарда.

1204
0