Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда чакана нархи 5 млрд сўмдан ортиқ бўлган гиёҳвандлик воситаларини сақлаган шахслар ушланди — видео

Пойтахтда ИИВ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда синтетик гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб тарқатиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.

61views0replies
0

ИИВ

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва ДХХ томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирларда катта миқдордаги синтетик гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиб олиш ва тарқатиш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки тадбирда ўзини шубҳали тутган 2006 йилда туғилган шахс текширилгандан ёнидан кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилди. Унинг Миробод туманидаги вақтинча яшаш манзилидан эса ичига 2 кг 50 гр синтетик гиёҳвандлик воситаси яширилган "Духовка" маиший техникаси ашёвий далил сифатида олинди.
Шунингдек, икки турдаги 139 гр синтетик гиёҳвандлик воситалари, "закладка" усулида тарқатиш учун қадоқлашда фойдаланиладиган электрон тарози, 1 000 дона "зип пакет", изоляцион лентаси, жиноий ҳаракатларни содир этишда фойдаланилган ноутбук ва 2 дона телефон аппарати ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.
Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса 1998 йилда туғилган, шахс яшаш ёнидан гиёҳвандлик воситалари топилиб, унинг яшаш манзилида ичига 2 кг 190 гр синтетик гиёҳвандлик воситаси яширилган идиш ювиш маиший техникасини сақлаб келаётганлиги шунингдек 600 дона "зип-пакет", электрон тарози, изолента ва махсус мосламалар борлиги аниқланди.
"Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ноқонуний муомаладан чакана нархи 5 млрд 200 млн сўмга тенг бўлган жами 4 кг 490 гр синтетик гиёҳвандлик воситаси олиниб, ҳозирда тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда," - дейилади хабарда.
61views0replies
0

Комментарии