• 12 011 сум
    -49.13
  • 13 958 сум
    -106.54
  • 148 сум
    -0.79
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 011 сум
    -49.13
  • 13 958 сум
    -106.54
  • 148 сум
    -0.79
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 октября 2024

Тошкентдаги меҳмонхонада содир бўлган ёнғин икки соат ўтиб ўчирилди

Тошкент марказида жойлашган меҳмонхоналардан бирида содир бўлган ёнғинни ўчиришга 14 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинди.

446
0
Ижтимоий тармоқ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкентдаги меҳмонхонада содир бўлган ёнғин ўчирилганини маълум қилди.

Таъкидланишича, бугун, 16 октябрь куни соат 17:17 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида жойлашган меҳмонхоналар бирининг реконструкция қилинаётган биносини том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. https://t.me/MCHSUzbek/27558?single

Шунга кўра, 14 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:24 да етиб бориб, ёнғин соат 18:19 да қуршаб олинган ва соат 19:16 да бартараф этилди.

"Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади. Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х.Қўлдошев етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш жараёнини бошқариб борди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда", - дейилади хабарда.

446
0