Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан пойтахт ФВБ маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун, 16 октябрь куни соат 17:17 да Тошкент шаҳар Миробод тумани Шахрисабз кўчасида қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:24 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.
"Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятидан маъсуллар чиққан. Ҳозирда этилган манзилда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади", - дейилади хабарда.