16 октябрь куни соат 07:30 да Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидан ўтувчи Бейнеу-Тажен автомобиль йўлида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.
Қайд этилишича, Jаc машинаси йўл четида чегарадан ўтиш учун навбатда турган МАН юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Машинада 10 киши бўлган. Олти киши ҳалок бўлди, тўрт нафари ўртача оғирликдаги жароҳатлар олиб, Бейнеу марказий туман касалхонасига ётқизилди.
Машиналар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтгани аниқланди. Яраланганлар ва ҳалок бўлганлар Россияни ватанига қайтаётган Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган. Воқеа ҳақида Ўзбекистоннинг Ақтаудаги Бош консуллигига хабар берилди.