Аввалроқ, ижтимоий тармоқдарда Андижонда икки автомобиль тўқнашиб, ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХХ Матбуот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 13 октябрь куни тунги соат 01:30 ларда Улуғнор тумани "Ўзбекистон" маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-81 "Наманган - Мингбулоқ" транспорт қатнов йўлида содир бўлган.
Damas ҳамда Spark русумли транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида ўлим ва тан жароҳати билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.
Ушбу ЙТҲ Spark русумли транспорт воситасининг ҳайдовчиси чарчоқ ҳолатида ухлаб қолиб, руль бошқарувини ёқотган ва арама-қарши томонига ўтиб кетган.
Оқибатда, ўз йуналишида келаётган Damas русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган. Натижада, ҳар иккала транспорт воситалари тўлиқ ёниб кетган.
Маълумотга кўра, ЙТҲ оқибатида, икки киши воқеа жойида вафот этган. Яна икки нафар фуқаро эса оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Улуғнор тумани ИИБ Тергов бўлинмаси маъсул ходимлари томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.