• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 октября 2024

356 та электр қурилмасида электр токининг узилишига олиб келувчи меъёрдан ортиқ қизиб кетиш ҳолатлари аниқланди

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида "Ўзенергоинспекция" томонидан энергетика объектларида электр қурилмаларининг техник эксплуатациясини назорат қилиш тадбирлари ўтказилди.

177
0
t.me/Energoinspeksiya

"Ўзенергоинспекция" матбуот хизматининг маълум қилишича, подстанциялар ва трансформатор пунктларидаги контактлар ва болт бирикмаларининг вужудга келадиган чўғланишини аниқлаш мақсадида ҳудудларда иссиқлик визуализацияси ўтказилган.

Натижада 112 та подстанциядаги 356 та электр қурилмаларида меъёрдан ортиқча қизиб кетиш ҳолатлари кузатилиб, авариявий узилишлар, ускуналарнинг ишдан чиқиши ва истеъмолчилар томонидан асосли эътирозлар келиб чиқиши аниқланган.

Ўрганишлар натижасида "Ўзенергоинспекция" томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Корхоналарга носозликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

177
0