• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 16 октября 2024

Тошкентда синтетик гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқарган лаборатория аниқланди (видео)

Лабораториядан қиймати $1 млнга долларга тенг 14 кг гиёҳвандлик воситаси топилган.

277
0

ИИВ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкентнинг Миробод туманида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, қўлга олинган шахс бир нечта манзилда жойлашган гиёҳвандлик моддалар лабораториясидан фойдаланиб, синтетик гиёҳвандлик моддаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келгани аниқланган.

Шунингдек, фуқаронинг Тошкент вилоятида жойлашган хонадони кўздан кечирилганида синтетик гиёҳвандлик воситалари, турли хил контейнерлар, қўлқоплар, тарози, газга қарши ниқоблар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Шу куни биринчи лабораториядан 4,8 килограмм, иккинчи хонадондан қарийб 10 килограмм, жами 14 килограмм 795 грамм умумий нархи тахминан 1 миллион долларга тенг синтетик гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Ашёвий далиллар Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМ томонидан экспертизадан ўтказилган. 

Марказ хулосасига кўра, олинган моддаларнинг барчаси синтетик гиёҳвандлик моддалар экани ўз тасдиғини топган.

Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан ЖКнинг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси танланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

277
0