• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 октября 2024

15 суткага қамалган "Абока" номли блогер ва унинг шериги озодликка чиқди — видео

Суд чиқарилган қарорни ўзгартириб, уларга берилган жазони енгиллаштирди.

430
0
Видеодан кадр

9 октябрь куни "Абока 2" қўшиғи учун клип олган блогерлар 15 суткага қамалиб, жаримага тортилгани ҳақида хабар бергандик. 

Тошкент шаҳар суди Матбуот хизматининг UzNews.uz’га хабар қилишича, бугун, 15 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди апелляция инстанцияси юмористик клипи учун ҳибсга олинган brbalo мусиқий гуруҳи аъзоларига нисбатан ҳукмни ўзгартирган.

Ҳуқуқбузарлар апелляция шикоятида, айбига иқрорлигини, қилган ишидан пушаймондалигини, келгусида бундай ҳолатқайтарилмаслигини инобатга олиб, тайинланган жазони қисқартириб ёки жаримага алмаштириб беришни сўраган.

Апелляция инстанция суди апелляция шикоятида келтирилган важларини иш ҳужжатлари асосида ўрганиб, қуйидагиларга асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қабул қилинган суд қарорини ўзгартиришни лозим деб топган.

Суд қарори билан Юсупов Камал Ринатович ва Гулямов Аброрходжа МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, жазо 6 сутка қамоқ сифатида қисқартирилган.

430
0