Поиск
RUUZ

Назначения

Тошкент вилоятининг икки нафар биринчи ўринбосарлари ишдан олинди

Президент Эркин Муҳиддинов ва Ботир Алимбековни ишдан олди.

211views0replies
0

UzNews.uz коллажи

Тошкент вилояти ҳокимининг вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов ва қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Ботир Алимбеков ишдан олинди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Бугун, 15 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.
Йиғилишда қайд этилишича, Тошкент вилоятида қишлоқ ерлари Андижондан 1,5 карра кўп. Лекин, етиштириладиган маҳсулот ҳажми бир хил. Вилоятда 1 гектардан ўртача даромад Андижондан 2 карра, Наманган ва Фарғонадан 1,5 баравар, Бухородан 1,3 бараварга кам.
Вилоятдаги самарасиз 2 минг 200 гектар боғ ва токзор ҳисобига йилига 10 миллион доллар экспорт йўқотилаяпти.
Сув тежовчи технология бўйича Тошкент вилояти энг охирги ўринларда.
Бу борада вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Ботир Алимбеков Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун лавозимидан озод этилди.
Йиғилишда вилоятда камбағалликни қисқартириш режалари кўриб чиқилди. Вилоятдаги 12 минг вакант ўриннинг 2 мингтаси ободонлаштириш, гул экиш, кўча супириш каби малака талаб этилмайдиган меҳнатга мансуб. Лекин, иш излаб юрган 2 минг аҳолини бу ишларга жалб қилиш ўрнига, уларга ҳар йили 4 миллиард сўм ишсизлик нафақаси тўланмоқда.
Фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги ишлар қониқарсиз олиб борилаётгани учун вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Эркин Муҳиддинов жорий йилнинг май ойида, Ботир Алимбеков эса 2020 йилнинг май ойида мазкур лавозимга тайинланганди.
211views0replies
0

Комментарии