• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Реклама 15 октября 2024

Миллий банк Mastercard Europe SA билан ҳамкорликда "Харидлар учун кешбэк" содиқлик дастурини ишга туширди

2024 йил 1 октябрдан 2025 йил 31 январгача Mastercard (Virtual, Standard, Gold, Platinum, World Elite) карталари орқали харидлар учун тўловларни амалга оширинг ва кешбэк олинг.

186
0

Ўзбекистон Миллий банки Mastercard Europe SA билан ҳамкорликда “Харидлар учун кешбэк" содиқлик дастурини ишга туширди. Дастурда Mastercard Virtual, Standard, Gold, Platinum ва World Elite карта эгалари иштирок этишлари мумкин. Иштирок этиш учун дўконлардаги тўлов терминали орқали ёки интернет орқали Mastercard картаси билан харидлар учун тўловни амалга ошириш лозим.

Дастур 2024 йил 1 октябрдан 2025 йил 31 январгача амал қилади. Дастур шартларига риоя қилган ҳолда, сизга карта турига қараб харид суммасига кешбэк тўланади:

• Mastercard Standard: 0,8 фоиз;
• Mastercard Gold: 1,0 фоиз;
• Mastercard Platinum: 1,2 фоиз;
• Mastercard World Elite: 1,5 фоиз.

Ойлик кешбэкнинг энг юқори миқдори:

• Mastercard Standard: 1 000 000 сўмгача;
• Mastercard Gold: 1 200 000 сўмгача;
• Mastercard Platinum: 1 400 000 сўмгача;
• Mastercard World Elite: 1 500 000 сўмгача.

Кешбэк харид қилинган ойдан кейинги ойнинг 20 санасидан кечиктирмасдан Mastercard картасига ўтказиб берилади.

Қуйидаги операциялар содиқлик дастурида иштирок этмайди:

• Картадан картага пул ўтказмалари (P2P);
• Касса, терминал ёки банкоматлар орқали нақд пул ечиб олиш;
• Миллий банк мобиль иловасидаги хизматлар учун тўловлар.

Батафсил маълумот олиш учун алоқа марказига мурожаат қилинг: 1344 ёки +998 78 148 00 10.

Батафсил маълумот сайтда: nbu.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида

186
0