Бугун, 15 октябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг 3-босқич доирасидаги 4-тур учрашувини ўтказади. Ўзбекистон МТЖ футболчилари ўз уйида БАА МТЖга қарши баҳс олиб боради.
Ушбу учрашув Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу учрашув соат 19:00 да "Бунёдкор" бошланади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги турда Сречко Катанец шогирдлари ўз уйида Эрон терма жамоасига қарши учрашувда нурсиз дуранг қайд этган эди.
Маълумот ўрнида, айни дамда Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари 7 очко жамғаришган. Тўплар нисбатига Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда пешқадам бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринларни БАА, Қатар, КХДР ва Қирғизистон терма жамоалари эгаллаб туришибди.