Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда икки блогер ҳазил видеоси учун жаримага тортилиб, 15 суткага қамалди

"Абока 2" қўшиғи учун клип олган блогерлар жаримага тортилди. Клипда вояга етмаганларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар мавжудлиги аниқланди.

305views0replies
0

Видеодан кадр

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди Brbalo мусиқий ижодий гуруҳи аъзоси икки блогер Камол Юсупов ва Аброрхўжи Ғуломовга нисбатан маъмурий иш кўриб чиқди.
Аввалроқ, гуруҳ томонидан машҳур хорижий қўшиқлар ўзбек тилида ҳазил тарзида ижро этилган видеоролик тақдим этилган эди. Видеода Камол Юсупов интим хизмат соҳасида ишлаётган аёл ролини ўйнайди ва Аброр Ғуломов уни севиб қолгани айтилади.
Камол Юсупов ва Аброр Ғуломов ушбу видеонинг сценарий муаллифи ва продюсерлари бўлган. Клип бошида видео ҳазил тарзида суратга олингани, ҳақоратли сўзлар борлиги, ЛГБТ вакилларини тарғиб этмаслиги ва 18 ёшдан ошганлар учун мўлжалланганлиги ҳақида огоҳлантирилади.
Суд ҳужжатларида келтирилишича, видеолавҳада жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, ёшлар, вояга етмаганларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар мавжудлиги юзасидан, “Қашқар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Тухтаев ва яна бошқа фуқароларнинг аризалари келиб тушган.
Қайд этилишича, Қ.Юсупов ва А.Ғуломов профилактик суҳбат ўтказиш учун бўлимга таклиф қилинган. Бироқ, улар ИИБга таклиф этилганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажаришдан бош тортган.
Суд мажлисида улар ўз айбларига иқрор бўлиб, видео ҳазил тариқасида суратга олингани, фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлишини тушунмаганликларини айтишган.
Суд қарори билан К.Юсупов ва А.Ғуломовларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси ва 1 БҲМ (375 минг сўм) миқдорида жарима белгиланди.
305views0replies
0

Комментарии