Маълум қилинишича, 1996 йилда Қўшработ туманида туғилган туғилган эркак Э.Б. 2023 йил 4 октябр куни марҳум жабрланувчи Р.Х. билан унаштирилган. Шундан сўнг ўрталарида рашк ва жабрланувчини унаштирувни бекор қилиб, муносабатларини тугатиш ҳақидаги гап-сўзлари сабабли ўзаро келишмовчиликлар келиб чиққан. Натижада судланувчи йигит Р.Х.ни ўлдириш билан қўрқитиб келиб, уни қасддан ўлдиришни режалаштирган.
Жабрланувчи Р.Х. унаштирувни бекор қилиб, муносабатларини узган тақдирда уни ўлдириши тўғрисида "смс" хабар ёзиш билан мунтазам равишда таҳдид қилган.
Сўнгра мазкур келишмовчиликлар оқибатида ўзининг ёнида олиб келган ошхона пичоғи билан жабрланувчи
Р.Х.ни қасддан ўлдириш мақсадида унинг қорин ва қовуқ қисмларига уриб, уни ҳимоясиз ҳолатда ундан қочмоқчи бўлаётганлигини билиб, олган тан жароҳатлари натижасида азобланаётганлигидан завқланиб, чап кўкрак қафаси қўлтиқ ости қисми, елка, бел ва қорин қисмларига қасддан уриб, кўп сонли санчилиб кесилган тан жароҳатлари етказиб, уни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши жорий йилнинг 13 сентябр куни ЖИБ Самарқанд туман судининг очиқ суд мажлисида ўтказилди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми ҳамда ЖКнинг 97- моддаси 2-қисми "ж" бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга кўра, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 17 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.