Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва эртага антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларига таъсир этади.
Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади, фақат республиканиг шимолий ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Чоршанба куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради.
Ушбу кунларда ҳарорат фони ўртача иқлимий қийматлардан 6-8 даражага паст бўлади.
Ҳарорат кечалари 3-8 даража илиққача, шимолий ҳудудларда 0-2 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 13-18 даражагача илиқдан юқори бўлмайди.
Пайшанба ва жума кунлари антисиклон шарққа томон силжийди, бу кунларда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик ёғиши эҳтимоли кам. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даражгача илиқ атрофида бўлиши сақланиб туради, жума кунига келиб кундуз куни 17-22 даражагача кўтарилади.
16-17 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
14-17 октябрда республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Пойтахтда бугун ва эртага вақт-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 15-17 даража илиқни ташкил этади, эртага кечаси 8-10 даража илиқ бўлади, кундузи 13-15 дарада илиқдан юқори бўлмайди.
16-17 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-6 даражагача илиқ, кундуз кунлари 13-16 даражагача илиқ атрофида бўлади.