Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг "Hyundai Rotem" компанияси томонидан электропоездлар ишлаб чиқарилади

Транспорт вазири ўринбосари компания вакиллари билан электропоездларни маҳаллийлаштириш лойиҳаси юзасидан фикр алмашди.

43views0replies
0

Аввалроқ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Жанубий Кореянинг “Hyundai Rotem” компанияси билан тегишли шартнома имзоlaгани ва қарийб $200 млнга олтита тезюрар поезд сотиб олаётгани ҳақида хабар берган эдик.  
Маълум қилинишича, Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев "Hyundai Rotem" компаниясининг "Глобал Rail Group" раҳбари Квак Чол Хун бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар қилди. 
Учрашув давомида томонлар замонавий электропоездларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаси юзасидан фикр алмашган.  
Жумладан, Жанубий Кореянинг KORAIL компанияси томонидан бугунги кунда эксплуатация қилинаётган электропоездлар турини "Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи" АЖда маҳаллийлаштириш орқали ишлаб чиқариш таклифи юзасидан тақдимот ўтказилди. 
Таъкидланишича,маҳаллийлаштириш асосида ишлаб чиқариш таклиф қилинаётган электропоездларнинг асосий техник хусусиятлари бўйича маълумотлар тақдим этилган.  
"Учрашув сўнггида томонлар лойиҳа бўйича қўшимча имкониятларни ўрганиш, таклифларни таҳлил қилиш ва янги ишлаб чиқариш ҳудудларини кўздан кечиришни келишиб олишди",- дейилади хабарда.
43views0replies
0

Комментарии