Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилоятида ва кечга томон Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +20...+25 даражани ташкил этади.
Эртага куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин, республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража атрофида бўлиши сақланиб туради.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, фақат шимолий ва жанубий ҳудудлар бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам. Ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15 даража атрофида бўлади, кундуз куни +17...+22 даражагача пасаяди.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, 11 ва 13 октябрь кунлари айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади.
Республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Пойтахтда 11 октябрда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +22...+24 даража бўлади.
12 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+14 даража, кундузи +22...+24 даража бўлади.
13 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12...+14 даража, кундузи +20...+22 даража бўлади.