Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда МИБ ходими 1 млрд сўм пулларни онлайн қимор ўйинларига тикиб юборди

Бюронинг Юнусобод тумани бўлими ходими депозит ҳисоб рақамларидан пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаган ва онлайн қимор ўйинларга тикиб юбориб ютқазиб қўйган.

159views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 23 август куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми "г" банди, 167-моддаси 3-қисми "а,г" бандлари ва 209-моддаси 2-қисми "а" банди билан айбланган М.Б.га оид иш кўриб чиқилди.
Судланувчи М.Б. Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бўлими депозит бўйича мутахассиси лавозимида ишлаб келиб, ўтган йилнинг март ойида қарздор томонидан ортиқча тўлаб юборилган 46 млн сўм пулларни 2023 йилнинг июнь ойига қадар жиянининг пластик картасига ўтказишга эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Бундан ташқари М.Б. ўтган йилнинг июль ойидан декабрь ойига қадар ишлаб келиб, ўзининг жияни 2004 йилда туғилган Ю.Т. ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, иш юритувида ижро ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 13 нафар фуқароларнинг пластик карталарига 932 млн сўмдан ортиқ маблағларни пластик карталарга ўтказишга эришган. Судланувчи ушбу пулларни электрон қимор ўйинларига тикиб юборган ва ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Судланувчи суд мажлисида Бюронинг Юнусобод тумани бўлими бошлиғи Х.Т.нинг хабари бўлган ва у билан ўртадаги келишувига асосан 2023 йил октябрь ойининг охирларида 200 000 000 сўм пулни Х.Т.га Бюронинг Юнусобод тумани бўлимидаги хизмат хонасида берганлигини, қолган пулларни электрон қимор ўйинларига тикиб юборганини айтиб суддан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи М.Б. Жкнинг ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми "а,г" бандлари ва 209-моддаси 2-қисми "а" банди билан айбдор деб топилди. Унга ЖКнинг 59-моддасига асосан, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил кесил ўташ учун 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланди.
159views0replies
0

Комментарии