Жорий йилнинг 10 октябрь куни соат 23:30 атрофида Олмазор тумани Нурафшон кўчасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Аниқланишича, ушбу ЙТҲ 1984 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Қ. бошқарувида бўлган Spark ва 2004 йилда туғилган И.Т. бошқарувида бўлган Matiz русумли автомашиналари иштирокида юз берган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида Spark автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек Spark ичида бўлган 2 нафар йўловчи ҳамда Matiz ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда",- дейилади хабарда.