• 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 10 октября 2024

Қашқадарёда пахтага чиқмаганларга болалар пули берилмаслигини айтган маҳалла раиси жазоланди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳолат юзасидан текширув ўтказиб, маҳалла раисини жавобгарликка тортди.

216
0
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарёда маҳалла раисининг пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Меҳнат вазирлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятидаги маҳалла раисининг пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслиги бўйича тарқалган хабар юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ўтказган.

Ўрганиш давомида Шаҳрисабз туманидаги “Пахтакор” МФЙ раиси Л.Ўроқов 2024 йил 9 октябрь куни Нушкент қишлоғининг ” Telegram-каналига ушбу хабарни юбориб, ишсиз фуқароларни пахта йиғим-теримига чақирганлиги, шундан сўнг, улар теримга келганлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан Л.Ўроқовга нисбатан, МЖтКнинг 51-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилди.

"Мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз Бандликка кўмаклашиш бўлимлари ёки 1282 - қисқа рақами ҳамда @munosibmehnat_bot Telegram-боти орқали Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилишларингиз мумкин", - дейилади хабарда.

216
0