• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 октября 2024

Ўзбекистон элчихонаси тўфон туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинган Флорида штатида яшовчи ўзбекистонликларга мурожаат йўллади

Ўзбекистон фуқароларига штатга "Милтон" тўфони ёпирилиши муносабати билан эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади.

372
0
Goes-East/Noaa

АҚШнинг Флорида штатидаги 51-шаҳарда "Милтон" тўфони келиши муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё".

Ўзбекистон фуқароларига Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилади.

Шошилинч ёрдам зарур бўлган ҳолларда Элчихонанинг қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин:+1-202-251-8298;+1-202-300-9526.

Шунингдек, Ўзбекистон элчихонаси АҚШ Фавқулодда вазиятлар федерал агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари билан боғланишни тавсия қилади:

- тез тиббий ёрдам 911;
- Фавқулодда вазиятлар федерал агентлигининг "ишонч телефони": (800) 621-3362/ (800) 462-7585/ (800) 985-5990;
- умумий масалалар бўйича: 202-646-2500;
- Флорида штатидаги "ишонч телефони": +1-800-342-3557;
- Флорида штатидаги эвакуацияда ёрдам хизмати: +1-800-729-3413 (07:00 дан 19:00 гача).

372
0