Ўзбекистон ТИВ раҳбари Баҳтиёр Саидов Афғонистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатида фаолиятини бошлаётган Абдул Ғаффор Теравий жаноблари билан учрашди. Бу ҳақда Саидовнинг ўзи хабар қилмоқда.
"Мамлакатларимиз ўртасидаги муштарак тарих ва фаровонлик манфаатлари барча соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларимизни ривожлантиришга туртки бўлиб хизмат қилмоқда. Бугунги учрашувимиз давомида икки томонлама, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдик", - дея ёзади Бахтиёр Саидов.