• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 9 октября 2024

Қашқадарёда инглиз тили ўқитувчиси мактаб ўқувчисини уриб, бурнини қонатди — видео

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ Матбуот хизматлари муносабат билдирди.

377
0
Видеодан кадр

Қашқадарёда мактаб ўқувчиси ўқитувчи калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 9 октябрь куни Шаҳрисабз туман 33-умумий ўрта таълим мактабида соат 10:30 атрофида содир бўлган. Маълум бўлишича, мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси У.С. (аёл киши) 5-"б" синф ўқувчиси М.П.га мактабдаги "бошқа ўқувчиларга ҳурматсизлик қилма" деб таъкидлаганидан сўнг, ўқувчи М.П. ўқитувчини ҳақоратлашга уринган.

Шундан сўнг, мактаб ўқитувчиси У.С. ўқувчи М.П.ни маънавият хонасига олиб боришга уринганда қўли бехосдан ўқувчи бурнига тегиб кетганлиги оқибатида бурун соҳасидан қон келиши ҳолати юзага келган.

Ўқувчи М.П. онасини мазкур таълим ташкилотига олиб келган ва  ўқитувчи ҳамда М.П.нинг онаси ўртасида жанжал содир этилган, — дея изоҳ берган мактаб маъмурияти.

"Ҳолат юзасидан тезкорлик билан Шаҳрисабз туманидаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган. Ҳозирда ўқитувчи У.С. мурожаати Шаҳрисабз туман ИИБ масъуллари иштирокида атрофлича ўрганилмоқда", - дейилади муносабатда.

Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати ҳам изоҳ берди.

"Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади", - дейилади хабарда.

377
0