Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда бу йилги пахта терим нархи белгиланди

Аввал ҳар бир килограмм учун 1500 сўмдан тўлаб келинган бўлса, эндиликда бу нарх оширилди.

212views0replies
0

UzNews.uz

Тижорат банклари томонидан (қўл терими учун) 1500 сўмдан кредит маблағлари ажратилиб, теримчиларга ушбу миқдордаги сумма ҳар бир килограмм учун бериб келинаётган эди.
Мазкур ҳолатларни ҳар томонлама ҳисоблаб ва ундан кейин теримчиларни моддий рағбатлантиришни янада кучайтириш мақсадида бугундан бошлаб, пахта терими нархи ўзгарди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, республиканинг барча ҳудудлардаги теримчиларга пахта терим нархи (қўл терими учун)ни ҳар бир килограмм учун 2500 сўм этиб белгилаш қайд этилди.
"Бунда ушбу маблағнинг 2000 сўми Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, 500 сўми кластер ҳисобидан ажратилиб, даланинг ўзида теримчиларга тарқатилади",- дейилади хабарда.
212views0replies
0

Комментарии