• 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 9 октября 2024

Қашқадарёдаги ЙТҲда Лабо ичида бўлган 2 нафар фуқаро ҳалок бўлди — видео

Ушбу ЙТҲ “Мercedes-Benz" автомобили ҳайдовчиси қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Лабо автомобилига урилиши сабаб келиб чиққан.

454
0

Жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 14:20 атрофида Ғузор тумани “Қоратикан” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-79 “Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз” автомобиль йўлининг 25 километрида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Қашқадарё ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи Б.Т. бошқарувида бўлган “Мercedes-Benz" русумли автомобилини “Чим-Қарши” йўналишида бошқариб келиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Қ.С. бошқарувида бўлган Лабо русумли автомобили билан урилган.

Оқибатда Лабо русумли транспорт воситасида бўлган 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этишган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

454
0