• 11 765 сум
    -0.55
  • 13 586 сум
    -52.41
  • 139 сум
    -0.36
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 765 сум
    -0.55
  • 13 586 сум
    -52.41
  • 139 сум
    -0.36
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 9 октября 2024

Қашқадарёда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган тиббиёт муассасаси аниқланди

Оқибатда 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.

633
0

“Ўзэнергоинспексия” Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тезкор тадбир давомида Қарши шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги маркази Қашқадарё вилояти филиалида 4 дона чиллер совутиш тизимини (қуввати 612.6 кВт) электр тармоқларига тўғридан-тўғри уланганлиги маълум бўлди.

Мазкур қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонаси манфаатига 2 млрд 182 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

"Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди",- дейилади хабарда.

633
0