• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 9 октября 2024

ОТБ Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида янги электр узатиш линиясини қуриш учун $15 млн ажратди

Янги электр узатиш линияси минтақа мамлакатлари ўртасида электр энергияси экспорти ва импортини оширади ва энергия таъминотида юзага келиши мумкин бўлган узилишларнинг олдини олади.

170
0
adb.org

Тожикистондаги “Сўғд” подстанцияси билан Ўзбекистондаги “Сирдарё” нимстансияси ўртасида 22 километрлик 500 киловольтлик янги электр узатиш линияси қурилади.

Ушбу лойиҳа ОТБ Тожикистонга ажратган 15 миллион долларлик грант ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Янги линия Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонни ўз ичига олган МОЭТ мамлакатлари ўртасида экспорт ва импорт учун электр узатиш қувватини оширади, шунингдек, электр тармоғидаги узилишларга олиб келадиган носозликларнинг олдини олиш учун инфратузилмани кенгайтиради.

Тожикистонга қўшни Ўзбекистон билан интерконнекторлар орқали мамлакат энергетика тизимини Марказий Осиё энергетика тизимига (МОЭТ) қайта улаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳани кенгайтиришга ёрдам бериш учун қўшимча молиялаштириш маъқулланди.

170
0