"Миллар" дастури хабар қилишича, жорий йилнинг 5 октябрь куни темирйўл ходимини поезд босиб кетган.
Аниқланишича, марҳум 1988 йилда туғилган бўлиб, темирйўлда кондуктор лавозимида ишлаб келган.
Ўрганишлар давомида мазкур ҳолат тепловозга юк вагонларини улаётган вақтда содир бўлганлиги маълум бўлган.
Ходим ўзининг эҳтиётсизлиги сабаб темирйўл изларига йиқилиб тушган. Оқибатда уни юк вагонлари босиб кетган.
Воқеа жойига тегишли масъуллар ва тез тиббий ёрдам келган келган. Аммо кўрсатилган ёрдамга қарамасдан ходим воқеа жойида вафот этган.