• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 8 октября 2024

Тошкент халқаро аэропортида соғлиғи ёмонлашган аёл шифохонада вафот этди

Аёл Тошкент халқаро аэропортига Дубай-Тошкент авиарейсида учиб келган.

562
0
UzNews.uz

Бугун, 7 октябрь куни Тошкент Халқаро аэропортига Дубай-Тошкент авиарейсида учиб келган аёлнинг соғлиғи ёмонлашгани ва уни шифохонага олиб кетилгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.

Аниқланишича, Дубай-Тошкент авиарейсида учиб келган фуқаро Х.С.нинг (аёл) соғлиги ёмонлашганлиги сабабли тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан соат 18:55 атрофида Чилонзор туманида жойлашган РШТЁИМга олиб келинган.

РШТЁИМнинг шок-залида шифокорлар томонидан олиб борилган шошилинч тиббий реанимацион муолажаларга қарамасдан соат 18:55да бемор Х.С.да биологик ўлим ҳолати қайд этилган ва бу ҳақида РШТЁИМ томонидан 44-сонли биологик ўлим ҳолатини қайд этиш далолатномаси расмийлаштирилган.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар прокуратураси тезкор-навбатчилик бригадаси ходимлари чиқишган. Фуқаро Х.С.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳозирда, Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

562
0