• 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 8 октября 2024

Божхона қўмитаси Матбуот хизматига янги раҳбар тайинланди

АОКАнинг хулосасига кўра Ҳусен Тангриев Божхона қўмитаси матбуот котиби лавозимига тайинланди.

405
0
Божхона қўмитаси

Божхона қўмитаси Раисининг 2024 йил 5 октябрдаги буйруғи асосан божхона хизмати подполковниги Тангриев Ҳусен Шодиевич Божхона қўмитаси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳусен Тангриев Божхона қўмитасида, "Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплексида ва Тошкент шаҳар божхона бошқармасида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар йўналишида фаолият олиб борган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

405
0