Поиск
RUUZ

Общество

Туркия аэропортида ўзбекистонлик аёллар жинсий аъзоларига тиллаларни яшириб, олиб ўтмоқчи бўлди — видео

Аёллар жинсий аъзоларига ҳар бири 110 граммдан бўлган 84 дона олтин қуймалари тикишган. Аёлларнинг ҳар бири 1,5 кг.дан кўпроқ олтинларни олиб юришган.

214views0replies
0

Видеодан кадр

Ўзбекистон фуқаролари жинсий аъзоларидаги 9 кг дан ортиқ тиллани ноқонуний олиб ўтмоқчи аёлларни учун қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия Матбуоти ёзмоқда.
Контрабандага қарши кураш бошқармаси аёлларнинг олтин олиб киришга уриниши ҳақида олдиндан маълумотга эга бўлган. 2 октябрь куни аэропортдан чиқишда улар қўлга олинган. Шунингдек, уларни кутиб олишга машинада келган эркак ҳам ушланган.
Автомобиль ва йўловчиларни кўздан кечириш чоғида ҳар бири 110 граммлик 82 дона тилла қуйма олиб қўйилган.
Қўшимча текширувдан сўнг, аёлларнинг жинсий аъзоларига ҳар бири 110 граммдан бўлган яна 84 дона олтин қуймалари тикилгани маълум бўлган. Туркия судининг қарори билан жарроҳлик аралашуви амалга оширилган. Йўловчиларнинг жинсий аъзоларидан умумий оғирлиги 9 кг 240 грамм бўлган барча қуймалар олиб ташланган. Шундай қилиб, уларнинг ҳар бири бир ярим килограммдан сал кўпроқ олтин олиб юрган.
Оғирлиги 18 килограмм 500 грамм бўлган 166 дона олтин қуймаларининг умумий бозор қиймати 55 миллион турк лирасини (ёки 1,5 миллион доллар) ташкил этди.
Аёл курьерлар ва уларни кутиб олган эркак Измир суди томонидан ҳибсга олинди.
214views0replies
0

Комментарии