Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистон футзал МТЖнинг жаҳон чемпионатидаги омадсиз иштирокидан кейин бош мураббий ишдан бўшатилди

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Ўзбекистон МТЖнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган танқидий йиғилиш ўтказилди.

80views0replies
0

ЎФА

ЎФАда футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган йиғилиш ўтказилди. ЎФА раҳбарияти ҳамда бош мураббий Хосе Венансио Лопес қатнашган йиғилишда жамоанинг мусобақадаги иштироки танқидий кўриб чиқилди.
Терма жамоа ўйинидаги камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш, терма жамоага номзод футболчиларни етказиб бериш йўлида турли ёш тоифасида футзал терма жамоаларини ташкил этиш, клублар ўртасидаги турнирларни кўпайтириш бўйича таклифлар берилди.
Хосе Венансио ЎФА раҳбариятига терма жамоа бош мураббийи сифатида ишлаш имконият берилгани учун миннатдорчилик билдирди. Испаниялик мутахассис келгусида дўстона алоқаларни сақлаб қолиб, ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини маълум қилди.
ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов испаниялик мутахассисга терма жамоадаги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, унга омад тилади. Хосе Венансио Лопес билан тузилган шартнома якунланди.
80views0replies
0

Комментарии