Поиск
RUUZ

Погода

Янги ҳафтада ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиб, ҳарорат +28 даража атрофида бўлади

Ўзгидромет ҳафта ичи кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

67views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, иш ҳафтаси давомида республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 
10-11 октябрда Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида кечалари +8...+13 даражани, кундуз кунлари +23...+28 даражани ташкил этади.
Пойтахтда 7 октябрдан 10 октябргача ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +10...+13 даражани,  кундуз кунлари +25...+28 даражани атрофида бўлади.
67views0replies
0

Комментарии