Поиск
RUUZ

Общество

Чиқиндидан қарзи бор истеъмолчиларга электр учун тўлов қилиши чеклаб қўйилмоқда

«Ҳудудий электр тармоқлари» чиқинди учун пул тўламаган шахларга смс тарзида хабар юбориб, огоҳлантиришни бошлади.

57views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аҳоли чиқинди пулини тўламагани эвазига электр энергияси ўчириб қўйилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати расмий изоҳ билдирди.
Маълум қилинишича, чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентлар СМС орқали хабардор қилиб бориш амалиёти ҳам белгиланган.
Президентининг тегишли Фармонига асосан, қарздорлиги ҳақида огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти жорий этилиши белгиланган.
Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг 2100 қисқа рақами орқали мазкур огоҳлантириш хабарларини юбориш амалиёти йўлга қўйилган.
"Ҳозирда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан чиқинди бўйича огоҳлантириш хабари юборилгандан сўнг, қарздорликни бартараф этмаган истеъмолчиларга электр энергияси учун тўловларда чекловлар киритиш бўйича ҳам техник ишлар олиб борилаётганлигини маълум қиламиз",- дейилади хабарда.
57views0replies
0

Комментарии