Кеча, 6 октябрь куни ФИФА футзал жаҳон чемпионати финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Бразилия терма жамоаси Аргентинага қарши баҳс олиб бориб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жаҳон чемпионати тақдирлаш маросимида ФИФА президенти Жанни Инфантино, Бош вазир Абдулла Арипов ва ЎФА президенти Абдусалом Азизов иштирок этдилар.
Ушбу учрашувдан ва тақдирлаш маросимидан олинган суратларни қуйида томоша қилишингиз мумкин.