Бугун, 6 октябрь куни ФИФА футзал жаҳон чемпионати финал учрашуви бўлиб ўди. Унда бош соврин учун Аргентина ҳамда Бразилия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.
Қизиқарли кечган учрашувда Бразилия терма жамоаси Аргентина терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон мезбонлик қилган футзал бўйича жаҳон чемпионати бош совринини қўлга киритди.
Учинчи ўрин Украинага насиб этди. Бронза медали учун кечган учрашувда украиналиклар Францияни йирик 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.