Бугун, 6 октябрь куни ФИФА футзал жаҳон чемпионати финал ва 3-ўрин учун учрашувлар бўлиб ўтади. Мусобақанинг 3-ўринини қўлга киритиш учун Франция ва Украина ўзаро баҳс олиб боришса, бош соврин учун Аргентина ҳамда Бразилия терма жамоалари ўзаро беллашади.
Мундиалнинг 3-ўрин учун баҳс соат 17:30 да бошланса, финал учрашуви соат 20:00 да старт олади. Ҳар иккала учрашув ҳам "Humo arena"да бўлиб ўтади.