• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 5 октября 2024

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефонда гаплашди

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади.

387
0
president.uz

5 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар қилди. 

Давлат раҳбари Тожикистон етакчисини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар, биродар тожик халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Президентлар Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларини олий даражадаги келишувлардан келиб чиққан ҳолда ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш мақсадида яқин идоралараро ҳамкорлик ва фаол алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Давлат раҳбарлари минтақада юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

387
0