• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 4 октября 2024

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

305
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +26...+31 даражани ташкил этади, жанубнинг баъзи жойларида +33 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

6 октябрда республиканинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларига туман тушиши мумикн. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика бўйича 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари 5 октябрда +12...+17 даражани, 6 октябрда +10...+15 даражани ташкил этади, кундуз кунлари +20...+25 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Пойтахтда 4 октябрда кечқурун бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 11-13 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +28...+30 даража бўлади.

5-6 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 5 октябрда кечаси +15...+17 даража, кундузи +22...+24 даража, 6 октябрда кечаси +12...+14 даража, кундузи +20...+22 даража бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

305
0