Поиск
RUUZ

Общество

Жаҳонгир Отажонов машинасини 195 км/соат тезликда ҳайдади — видео

Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилиб, ҳонандага маъмурий баённома расмийлаштирилди.

105views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ҳонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг Zeekr X автомобилида юқори тезликда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Жаҳонгир Отажонов бошқарув вақтида бу ҳаракатини телефонда тасвирга олган ва Instagram саҳифасига жойлаган.
"Zeekr қанча тезликка чиқаркан дейишганди. Қани кўрамиз. Шароит бор чиқаришга. 195 га чиқардим, уёғига ҳаракат кўп экан. Қўрқдим, тўғриси. Балки 200 га ҳам чиқар", - деган хонанда.
ИИВ ЖХД ЙҲХ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Жаҳонгир Отажоновга нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилган.
Ҳонанда ушбу қоидабузарликни қуйидагича изоҳлади:
"Аввало, ўзим учун хавфли, лекин инсонмиз-да қизиқиб, ҳайдаб кўргим келди".
Ҳонандага нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 75-банди (ҳаракат давомида тезликни меъёрдан оширганлик) ва 12-банди (уяли алоқа телефонидан фойдаланаганлик) да назарда тутилган қоидабузарликни содир этганлиги учун тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Жаҳонгир Отажоновга БҲМнинг 9 баравари (3,4 млн сўм) миқдорида жарима солиниб, у билан "профилактик суҳбат" ўтказилган. 
105views0replies
0

Комментарии