Аввалроқ, Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи 44 ёшли фуқаро хонадонида 30 га яқин Осиё кобра илонларини сақлаб келганлиги, кейинроқ илонлар очиқликка чиқиб кетгани ҳақида Экология бошқармаси хабар берганди.
Вилоят ИИББ мазкур маълумотни рад этиб, ҳолатга изоҳ берди.
"Мазкур ҳолат туман ИИБ ходимлари томонидан ўрганилганда маълумотлар интернетда эълон қилинганидан фарқли эканлиги маълум бўлди.
Яъни 30 га яқин илонлар, ижтимоий тармоқларда айтилгани каби очиқликка қўйиб юборилмаган. Илонларнинг 4 таси боқилаётган жойидан қочиб кетган ва қисқа вақт ичида уларнинг ҳар 4 таси ҳам ушланган", - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлими томонидан терговга текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якуний натижа бўйича қўшимча равишда ахборот берилишини таъминланади.