• 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 3 октября 2024

Тошкент вилоятида 4 ёшли қизни зўрлаган эркак руҳий касал бўлган

Ушбу гумонланувчи шахснинг уйидан гиёҳвандлик воситалари топилганлиги айтилмоқда.

341
0

Аввалроқ, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида 4 ёшли қизалоқ зўрлангани ва уни зўрлаган шахс қўлга олинганi ҳақида хабар қилган эдик.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 октябрь куни Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаро шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, унда вояга етмаган 2020 йилда туғилган И.М. (қиз) га нисбатан номаълум шахс ғайритабиий усулда зўрлик ишлатганлиги ҳақида маълум қилган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан айб эълон қилиниб, 1983 йилда туғилган фуқаро Б.Д. процессуал тартибда ушланган.

Аниқланишича, айбланувчи шахс Б.Д. 2021 йилдан буён руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Болалар омбудсмани ўз ваколатлари доирасида мазкур иш юзасидан кузатувини давом эттиради",- дейилади хабарда.

341
0